НАТОнинг Афғонистондаги «Қатъий кўмак» миссияси иштирокчилари — чехиялик уч нафар ҳарбий хизматчи террорчи-худкуш ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Воқеа Баграм авиабазаси яқинида юз берган. Чехия мудофаа вазири Ян Цехмайстеровнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ёши мос равишда 36, 28 ва 25 да эди.
«РИА Новости»нинг қўшимча қилишича, портлаш оқибатида бир америкалик ҳарбий ва афғон армиясининг икки аскари ҳам тан жароҳати олган.
НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий операцияси 2014 йили якунига етган эди. «Қатъий кўмак» ноҳарбий миссияси эса 2015 йил 1 январь куни бошланган. 2018 йил июлида ушбу миссияни 2024 йилгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)