Индонезиянинг Ломбок оролидаги зилзила қурбонлари сони 80 дан ошди, деб ёзади «РИА Новости».
Индонезия Табиий офатларга қарши курашиш миллий агентлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 82 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жабрланди. Бир неча минг киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.
Бундан ташқари, бир неча минглаб уйларга зарар етган.
Гувоҳлар сўзларига қараганда, зилзила кучли бўлган, ер силкинишлари сайёҳлар орасида машҳур бўлган Бали оролида сезилган.
Изоҳ (0)