Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон унинг йўлига чиққан қиз билан кўришиш учун ўз кортежини тўхтатди. Бу ҳақда, турк нашрларига асосланиб, «Nur.kz» хабар бермоқда.
Воқеа гувоҳлари томонидан ёзиб олинган видеода Туркия президенти ё қувончдан, ё ҳаётидаги бирор қийинчиликдан йиғлаётган қизалоқни овутиш мақсадида уни ёнига чақириб, пешонасидан ўпиб қўйганини кўриш мумкин.
Шундан сўнг, кортежга яқинлашиб келган яна бир қизалоқ давлат раҳбарининг бўсасидан баҳраманд бўлган.
Изоҳ (0)