Суриянинг Масьяф шаҳрида автомобилнинг портлатиб юборилиши оқибатида мамлакат президенти Башар Асад билан яқин муносабатда бўлган машҳур олим Азиз Асбар ҳалок бўлди, деб ёзади Исроилнинг Walla портали.
Унинг маълумотларига кўра, портлаш Асбар уйи ёнида машинага ўтирган вақтида юз берган. Олимнинг ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган.
Портлаш учун жавобгарликни Абу Амар раҳбарлигидаги жангарилар ўз бўйнига олган, аммо маҳаллий журналистлар фикрича, қотиллик ортида чет эл махсус хизматлари турган бўлиши мумкин.
Масьяф шаҳрида кимёвий қурол ишлаб чиқиладиган ва такомиллаштириладиган илмий-тадқиқот маркази жойлашган. Асбар унда муҳим роль ўйнагани қайд этилмоқда. Марказга икки марта Исроил ҲҲК томонидан бомбардимонлар уюштирилган. Иккала ҳолатда ҳам олим марказ ҳудудида бўлмаган.
Изоҳ (0)