Индонезиянинг Ломбок оролида зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 91 кишига етди ва яна ошиши мумкин, деб ёзади «Вести.ru» Индонезия Табиий офатларга қарши курашиш миллий агентлигига таяниб.
Орол шимолидаги офатдан етган зарар «салмоқли» деб баҳоланмоқда. Метеорологлар цунами юзага келиши хавфидан огоҳлантирмоқда.
Индонезия президенти Жоко Видодо вазирлар маҳкамаси, полиция ва ҳарбий хизматчиларга қутқарув операциясини тезлаштиришни топширди.
5 август куни Ломбок оролида 6,6 магнитудали зилзила қайд этилди. Эпицентр Матарам шаҳридан 49 км шимоли-шарқда 10 км чуқурликда жойлашди.
Изоҳ (0)