АҚШ давлат котиби Майк Помпео АҚШ Теҳронга қарши 2015 йилда Эрон ядро дастури бўйича халқаро келишув имзолангунига қадар мавжуд бўлган санкциялардан ҳам кўра қатъийроқ санкциялар жорий қилмоқчи эканлигини айтди, деб ёзади «Интерфакс».
«АҚШ санкцияларни кучайтирмоқчи», — деди дипломат Осиё турнесидан қайтиш чоғида самолёт бортидаги журналистларга.
Унинг таъкидлашича, санкциялар Эрон раҳбариятининг «ёмон ниятли ҳаракатлари»га жавоб ва санкцияларнинг ҳалокатли самараси Эрон ҳукумати бўйнидадир.
«Эрон халқи америкаликлардан эмас, ўз раҳбарларидан норози. АҚШ президенти Эрон халқи ўз раҳбарини танлаш масаласида жиддийроқ ҳуқуқли бўлиши кераклигини аниқ-равшан айтиб ўтган», — деди Помпео.
Изоҳ (0)