ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари 25 июль куни Сурия жанубидаги ас-Сувайда минтақасида гаровга олинган шахслардан бирини қатл этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Сувайдалик журналист Нур Радуваннинг маълум қилишича, гаровдаги 19 ёшли йигитни қатли акс этган видеоёзув унинг қариндошларига юборилган. Маҳаллий интернет-портал видеоёзувдан бир парча эълон қилган.
Ҳозирча ИШИДнинг ўзи бу воқеа ҳақида бирор баёнот берганича йўқ.
Маълумот учун, ИШИД 25 июль куни ас-Сувайдада кетма-кет терактлар уюштириб, бир неча аҳоли пунктларини эгаллаб олган эди. Маълумотларга кўра, 17 нафар эркак ва 30 нафар аёл (шунингдек, болалар) жангарилар томонидан гаровга олинган.
Изоҳ (0)