Италиянинг Болонья шаҳри чеккасидаги шимоли-ғарбий шосседа, шаҳар аэропортидан унча узоқ бўлмаган жойда кучли ёнғин аралаш кетма-кет портлашлар юз берди, дея хабар бермоқда Meduza.
Ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, камида 40 киши турли даражада тан жароҳати олган. Бир қатор жабрланувчилар портлашлар жойидан учиб келган парчалар оқибатида жароҳатланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, шосседа тез аланга олувчи моддалар (катта эҳтимол билан, ёнилғи) олиб кетаётган цистерна йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Ёнғин ЙТҲ юз берган йўл ёқасидаги автосалонларда турган автомобилларга ҳам ўтиб кетган. Портлашлар бир неча уйларнинг ойналарини синдириб юборган. ЙТҲ юз берган йўл ўтказгич портлашлар ва ёнғин сабаб қисман қулаган.
Ушбу ҳодиса Болонья шаҳри аэропорти фаолиятига таъсир кўрсатмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)