Италиянинг Болонья шаҳрида кузатилган ёнғин ва кетма-кет портлашлардан сўнг 67 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
55 киши Болоньядаги бош госпиталга ётқизилган, яна 10 киши Бадзанодаги шифохонага юборилган. Яна икки кишини эса Чезена ва Парма қабул қилган. Уларнинг бари оғир жароҳат олган.
Мавзуга доир: Болоньядаги шосседа портлашлар юз берди. Камида бир киши ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатланган (видео ва фото)
Ёнғин хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, ҳодисага бензовознинг портлаши сабаб бўлган. Шундан сўнг аланга бензовоз ЙТҲга учраб, портлаган кўприк остидаги автосалонлардаги машиналарга ўтган, улар ҳам портлай бошлаган.
Ҳодиса оқибатида кўприкнинг бир қисми қулаган.
Изоҳ (0)