Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси делегациясининг хорижий давлатларга сафари давомида тузилган инвестицион лойиҳалар ва бошқа шартномаларнинг ижро ҳолати, бу борадаги айрим муаммолар, уларнинг ечимига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистоннинг Хитой, Япония, Жанубий Корея, Индонезия, Германия, Кувайт, АҚШ ҳамда Россиядаги элчилари билан бевосита видеоалоқа ўрнатилди. Видеомулоқотда инвестицион лойиҳалар ва бошқа шартномаларнинг ижро ҳолати муҳокама қилинди.
Жорий йилда Қорақалпоғистонга Германия, АҚШ, Хитой, Чехия, Япония, Жанубий Корея ва Туркия давлатларининг тадбиркорлари, йирик компаниялари вакиллари келиб, ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувларга эришилди.
Ўз навбатида, Қорақалпоғистон делегациясининг хорижий давлатларга сафари ташкил қилиниб, унинг доирасида 10 га яқин меморандум имзоланди.
Шу йил сентябрь ойида Қорақалпоғистонда инвестицион форум ўтказиш режалаштирилган. Бу эса хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликда ишлашга хизмат қилади.
Изоҳ (0)