Фарғона вилоятида айни пайтда 15 мингдан ортиқ кузатув камералари ишлаб турибди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.
Вилоятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятларни тезкорлик билан фош этиш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 9 853 тасига, таълим муассасаларининг 1 740 тасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг 288 тасига, шунингдек, 3 217 та кўп қаватли уй-жойларга кузатув камералари ўрнатилган.
Замонавий технологиялардан фойдаланиш ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Ҳозирда содир этилган 15–17 фоиз жиноятлар, 30 фоизгача ҳуқуқбузарликлар айнан видеотасвирлар ёрдамида аниқланган.
Изоҳ (0)