Швейцария Альп тоғларида ЖУ-Air авиакомпаниясининг унча катта бўлмаган ЖУ-52 ҲБ-ҲОТ самолёти қулади, дея хабар бермоқда Meduza.
Самолёт бортида 17 йўловчи ва экипажнинг уч аъзоси бўлган. Маҳаллий ОАВ ахборотига кўра, уларнинг бари — 20 киши ҳалок бўлган.
Авиаҳалокат 4 август куни Граубюнден кантонида юз берган. Самолёт Локарнодан Дюбендорфга учиб кетаётган эди.
ЖУ-52 ҲБ-ҲОТ ҳалокати сабабларини аниқлаш мақсадида авиакомпания шу турдаги барча самолётларнинг парвозларини бекор қилди.
ЖУ-Air авиакомпаниясига 1982 йилда асос солинган. У ўз вақтида Швейцария ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган коллексион самолётларда экскурсион-сайёҳлик рейсларини таклиф қилади.
Изоҳ (0)