АҚШнинг Оклахома штати шимолида енгил моторли самолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Extra EА400 самолёти Понка шаҳри аэропортидан парвоз қилганидан сўнг ҳалокатга учрагани билдирилмоқда. Қулашдан сўнг ҳаво кемаси ёниб кетди.
Полиция ҳалокатдан сўнг омон қолганлар бўлмаганини билдирди. Самолёт 6 кишига мўлжалланганди.
Изоҳ (0)