Россия фуқаролигига эга америкалик актёр Стивен Сигал мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг Россия—Америка гуманитар алоқалари масалалари бўйича махсус вакили этиб тайинланди, деб хабар беради TJournal.
Сигал ушбу лавозимда фаолият юритгани учун ойлик маош олмайди. Россия ТИВ актёрнинг мажбуриятларини БМТнинг кўнгилли вакили функциялари билан солиштирди.
«Стивен Сигалнинг вазифаси маданият, санъат, ёшлар таълими соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат», —дейилади хабарда.
Владимир Путин 2016 йилда Стивен Сигалга Россия фуқаролигини берган.
Изоҳ (0)