2018 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни банк корпоратив карталари орқали сотиб олиш ҳуқуқини берилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.
Апрель ойида Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларига корпоратив карта орқали нафақат ўз фаолияти билан боғлиқ хизмат турларини, балки давлат божи ва йиғимларни тўлашга рухсат берилган эди.
Изоҳ (0)