АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter ижтимоий тармоғини республикачилар партиясининг машҳур аъзолари томонидан эълон қилинган постларни «сояда қолдириш»да айблади ва бу таҳқирловчи ва ноқонуний амалиётни ўрганиб чиқишга ваъда берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ ОАВда Twitter ходимлари бир қатор фойдаланувчиларнинг постларини фильтрлар ёрдамида кўринмайдиган қилиб қўяётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Бунда муаллиф унинг хабари бошқа фойдаланувчилардан яшириб қўйилганини билмайди.
«Twitter етакчи республикачиларга нисбатан «сояли чекловни» амалга оширмоқда. Бу яхши эмас. Биз зудлик билан бу таҳқирловчи ва ноқонуний амалиётни ўрганиб чиқамиз. Жуда кўп шикоят мавжуд», — деб ёзган Трамп.
Изоҳ (0)