Исроил мудофаа армияси Суриядаги бир гуруҳ ИШИД жангариларини йўқ қилди, деб ёзмоқда «Коммерсант.ru».
Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига қараганда, 25 июль, чоршанба куни жангарилар Ал-Кунейтра провинциясидаги Нафа ва Шажара аҳоли пунктларидан туриб Исроил марраларини ўққа тутган.
Бунга жавобан Исроил армияси ҳарбий-ҳаво кучлари ва замбараклар ёрдамида ҳужум уюштириб, террорчилар ва уларнинг ракета қурилмаларини йўқ қилган.
Россия мудофаа вазирлиги исроиллик ҳарбийларга жангариларни йўқ қилгани ва террорчилар ҳужумининг олдини олгани учун миннатдорчилик билдирди. Вазирлик ўлдирилган жангариларнинг сонини ошкор қилмаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)