Украинанинг Киев шаҳрида жойлашган мудофаа вазирлиги биноси олдида ҳарбий кийим кийган эркак устига ёнувчан модда қуйиб, ўзини ёқиб юборди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Сергей Ульянов икки йилдан бери судда ҳарбий ҳаракатлар иштирокчилари билан тенг ҳуқуқли эканлигини исботлашга уринади. У норозилик намойиши сифатида ўзини мудофаа вазирлиги биноси олдида ёқиб юборишга қарор қилди.
Эркакни тўхтатишга уринишган. Унинг кийими ёна бошлаганидан сўнг бир неча киши унга яқинлашиб, устига тупроқ тортиб, оловни ўчиришга ҳаракат қилган.
Жабрланувчига тез ёрдам биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Изоҳ (0)