АҚШнинг Перт-Эмбой шаҳрида полиция ходими темир йўлда ухлаб қолган эркакни сўнгги сонияда поезддан қутқариб қолди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Полицияга темир йўлда ухлаб ётган бир эркак ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига офицер юборилган.
Полициячи темир йўлда ётган эркакни кўриб, унга қараб бақирган ва четга ўтишни сўраган. Аммо унинг ҳаракатлари беҳуда кетган: эркак ҳеч нарсани эшитмаган, поезд эса унга яқинлашиб қолган эди.
Охир-оқибат, полициячи «Поездни тўхтатинг!» — дея қичқирган. Сўнгги сонияда эркак уйғониб, унга бир неча метр масофада яқин келиб қолган поезддан четга ўтишга улгурди.
Эркак нима учун рельс устида ётганига аниқлик киритмади, аммо у кетма-кет бир неча кун у учун қийин ўтганини айтди. Кейинроқ у тиббий кўрикдан ўтиш учун касалхонага юборилди.
Кадрларда эркак йиғлаб, полициячига миннатдорлик изҳор қилганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)