Россия президенти Владимир Путин томонидан АҚШ президенти Дональд Трампга Хелсинкида совға қилинган футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг коптогида чип борлиги аниқланди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, коптокка ўрнатилган чип тахминан ўн сантиметр масофада маълумотлар алмашинуви имкониятини беради. Чип Adidas’нинг реклама мақсадларида қўлланилади. NFC микросхемаси копток ишлаб чиқарилаётганида унинг ичига жойлаштирилади.
Микросхема логотип остига жойлаштирилган. Шу тариқа футбол ишқибозлари мобил қурилмани коптокка яқинлаштириб, футболчилар ва мусобақаларнинг видеосига кириш имконига эга бўлади.
Adidas Россия томони қурилмани бузиб кириши мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса демаган. Шунингдек, ушбу чипда хавфсизликка таҳдид бор-йўқлиги ҳам номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)