Литва Европа Иттифоқидаги ўз жонига қасд қилиш ҳолати энг кўп қайд этиладиган давлат бўлиб чиқди. Мазкур мамлакатда ҳар йили 1000 кишига 30 та ўз жонига қасд қилиш ҳолати тўғри келади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Рейтингда Литвадан кейин Латвия, Венгрия (19 тадан) ва Бельгия (17 та) жойлашган. Финляндияда йилига ҳар юз минг кишидан 13 нафари ўзини-ўзи ўлдиради, Францияда эса 14 киши. Германия ва Швеция ҳам статистиканинг ўрта шкаласида турибди.
Энг кам ўз жонига қасд қилиш ҳолати Кипр ва Грецияда қайд этилади. Уларнинг кўрсаткичи Литваникидан 6—7 марта камроқ.
Изоҳ (0)