Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига Давлат департаментининг Қрим декларацияси — Вашингтон Қримнинг Россия томонидан эгаллаб олинишини тан олмаслиги ҳақидаги ҳужжати учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Украинанинг халқаро тан олинган чагараларидаги ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш бўйича муросасиз позицияси учун Президент Дональд Трамп маъмуриятидан самимий миннатдорман», — деб ёзди Порошенко Facebook’даги саҳифасида.
Президентнинг сўзларига кўра, «Қримнинг Украинага тегишлилиги муҳокама қилинмайди — бу муросалар мавзуси эмас, бундай бўлмаган ва бўла олмайди ҳам».
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти раҳбари Майк Помпео Вашингтон Қримнинг Россияга ўтишини тан олмаслигини маълум қилиб, Москвани ярим оролнинг «истилоси»ни бас қилишга чақирди.
Изоҳ (0)