Бельгиянинг Фландрия ҳудуди расмийлари жазирама сабабли ҳудуд аҳолисига қувур сувидан эркин фойдаланишни чеклади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қироллик шимолида жойлашган Фландрия ҳудудида 25 июль куни термометр кўрсаткичи Цельсий шкаласи бўйича 34 даражагача кўтарилган.
Шу вақтга қадар 1976 йилда кузатилган бундай иссиқ шароитида аҳолига қувур ва грунт сувидан боғ ва полизларни суғоришда фойдаланиш, шунингдек, автомобиль ювиш тақиқланган.
Сувни тежаш билан боғлиқ қарор сабабли Антверпенда шаҳар фавворалари вақтинча ўчирилган.
Изоҳ (0)