Японияда «Аум Синрикё» экстремистик сектасининг олти аъзоси қатл этилди, деб ёзади «Коммерсантъ». Улар ўлимга маҳкум қилинган сўнгги «Аум Синрикё» аъзолари бўлган.
Қатл этилганларнинг барчаси зарин ишлаб чиқариш, кимёвий қурол ишлаб чиқиш ва оддий қурол-яроғларни сотиб олишга алоқадор бўлган. Ҳукмлар осиш йўли билан ижро этилди.
«Аум Синрикё» етакчиси Асахара ўзининг олти нафар сафдоши билан бирга 6 июль куни қатл қилинган. Улар 1995 йилда Токио метросида зарин ҳужумини ташкил этганликда айбланган. Ҳужумда 13 киши ҳалок бўлган, тахминан олти минг киши жабрланган.
Изоҳ (0)