Россия президенти ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (ФЭСН РАНХиГС) ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси доценти Игорь Загарин Тожикистондаги Сарез кўлининг сотилиши Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
«Хитой Тожикистондан деярли бутун кўлни сотиб олди ва у ерда ичимлик сувини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу қўшни давлатларга муайян муаммоларни келтириб чиқаради, биринчи навбатда Ўзбекистонга», — деб ҳисоблайди эксперт.
Игорь Загаринга кўра, хитойликлар Марказий Осиё ресурсларини ўзлаштиришни жуда тез ва кескин тарзда амалга оширмоқда.
«Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан олинадиган сув ресурларига боғланиб қолган. Роғун ГЭС қурилиши ҳам мамлакатнинг сув балансини бузиши мумкин», — деб таъкидлади Загарин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ бошқа бир россиялик эксперт — Андрей Грозин Тожикистон Сарез кўлини Хитой компаниясига сотиши Ўзбекистондаги сув билан боғлиқ вазиятга таъсир кўрсатмаслигини билдирганди.
Изоҳ (0)