Буюк Британия ҳукумати АҚШни Қримнинг Россия таркибига киришига қаршилик кўрсатишда қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Британия ҳукумати сайтига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Баёнотда таъкидланишича, Лондон Россия томонидан давом этаётган халқаро ҳуқуқларнинг бузилишини қоралайди. «Қрим — Украина ҳудуди», — дейилади хабарда. Британия ҳукумати, шунингдек, Қримда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳамда ярим оролнинг Россия таркибига киришига қарши овоз берган озчиликнинг ҳолатидан хавотирда.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти раҳбари Майк Помпео Вашингтон Қримнинг Россияга ўтишини тан олмаслигини маълум қилиб, Москвани ярим оролнинг «истилоси»ни бас қилишга чақирди. Украина президенти Пётр Порошенко АҚШга ушбу қадам учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)