Лаосда тўғоннинг ўпирилиши туфайли юз берган сув тошқини оқибатида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шунингдек, 200 дан ортиқ кишининг бедарак йўқолгани хабар қилинган.
Сепиан-Се Нам Ной ГЭСининг қурилаётган тўғони ўпирилиб кетган. Оқибатда Санамсай ҳудудидаги 42 та қишлоқдан 6 тасини сув босган.
Лаос бош вазири Тхонглун Сисулит вазирлар маҳкамаси йиғилишини бекор қилиб, қутқариш ишларини назорат қилиш учун воқеа жойига борган.
Изоҳ (0)