Ливиянинг Бенгази шаҳри ҳудудида фаолият олиб борувчи ИШИД террорчилик гуруҳи бошлиғи Ливия армияси отрядлари томонидан йўқ қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Al Youm as Sabia армиядаги манбаларига таяниб маълум қилишича, Бенгазидаги ИШИД раҳбари Маҳмуд ал-Бараасий жангарилар ва Ливия армияси отрядлари ўртасида Аждбия шаҳрида бўлиб ўтган тўқнашувлар чоғида йўқ қилинган.
Ливия армияси қўмондонлиги ушбу ҳодиса ҳақида расмий баёнот берганича йўқ.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)