Индонезияда бир бошли, аммо икки юзли ва икки мияли чақалоқ туғилди, деб ёзади «РИА Новости».
Гиман Эндика исмли ўғил бола Батам шаҳрида икки ой аввал дунёга келган. Унинг битта танаси, икки қўли ва икки оёғи бор, аммо унинг эгизак укаси онасининг қорнида ривожлана олмагани туфайли, бошининг шакли ўзгариб кетган.
Шифокорлар қайд этишича, бундай патология ҳар 250 мингта ҳолатдан биттасида учрайди. Бош шаклининг ўзгариши ҳамда эгизак укасининг мияси ва юзининг борлиги боланинг ҳаётини хавф остига қўяди — бошда ортиқча суюқлик тўпланади. Даволаш мия ва юзларнинг биттасини, шунингдек, бош суягининг бир қисмини олиб ташлаш бўйича операцияни талаб қилади.
Гиланнинг онаси туғуруққа қадар унинг патологияси ҳақида билмаганини айтди — ҳомиладорлик чоғида уч марта УТТга тушган, бироқ ускуна ҳеч қандай камчиликни аниқламаган.
Изоҳ (0)