24 июль куни Германиянинг Ганновер аэропортида жазирама туфайли иш тўхтаб қолди, деб ёзади «Лига.Новости».
Ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилди, натижада учиш-қўниш йўлаги ёрилиб, бўртиб қолди. Самолётлар учиб кета олмади, учиб келаётган рейсларнинг барчаси эса Мюнхен ва Гамбургга юборилди.
Натижада 3,5 мингга яқин йўловчи зарар кўрди. 41 та учиб кетувчи ва 44 та учиб келувчи рейс бекор қилинди.
Маъмурият аэропортни кечаси билан ёпиб қўйди, бу вақт ичида учиш-қўниш йўлагини қайта тиклаш ишлари олиб борилди.
Изоҳ (0)