Мексиканинг Канкун курорт шаҳрида 24 июль куни Рубен Пат исмли журналист ўлдирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Шаҳар жойлашган Кинтана-Роо штати маъмуриятининг хабарига кўра, журналист ҳафталик Playа News газетасининг раҳбари бўлган. Пат эрта тонгда отиб кетилган. Штат раҳбарияти унинг қариндошлари ва дўстларига ҳамдардлик билдирган.
Бир кун аввал Мехико яқинида 80 ёшли хизмат кўрсатган журналист Луис Перес Гарсия ўлдирилган. Уни уйга ўгриликка тушганлар ўлдирган ва кейин уйни ёқиб юборган.
Изоҳ (0)