21 июль куни Олмаота шаҳрида 25 ёшли фигурали учувчи Денис Тен билан видолашув маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Meduza.
Шаҳардаги муз саройи олдига спортчи билан видолашиш учун юзлаб одамлар йиғилди.
Фигурали учувчи Денис Тен 25 ёшида вафот этди. Тен Сочи Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган. 19 июль куни икки номаълум кимса унинг автомобили кўзгусини ўғирламоқчи бўлган. Спортчи буни кўриб қолиб, уларга қаршилик кўрсатган. Оқибатда ўғрилар спортчига пичоқ билан зарба берган. Шифокорлар Теннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қўлларидан келган барча ишни қилишган, бироқ спортчи олинган жароҳатдан ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)