Нефть-газ компаниялари лоббистлари АҚШ Конгрессини Россияга қарши санкцияларни кучайтирмасликка кўндирмоқчи. Бу ҳақда, Конгрессдаги манбаларга асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Россияга нисбатан 2014 йилда жорий этилган санкцияларга аввалроқ АҚШнинг энг йирик нефть компанияси — Exxon Mobil қарши чиққан эди. Компания вакилларининг таъкидлашича, чекловлар Shell ва British Petroleum’га рақобат устунлигини тақдим этган.
Аввалроқ АҚШ сенаторлари Марк Рубио ва Крис Ванг Холлен мамлакат сайловларига аралашишга уринган ҳар қандай давлатга автоматик равишда санкциялар қўллаш амалиётини қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилгани маълум қилинган эди.
Сенаторлар таклиф қилган қонун лойиҳасига мувофиқ, агар бирор бир мамлакатнинг АҚШдаги сайловларга аралашуви исботланса, 10 кун ичида ушбу мамлакатга нисбатан санкциялар жорий этилади.
Изоҳ (0)