АҚШ президенти Дональд Трампнинг 16 июль куни Финляндия пойтахти Хелсинкида Россия президенти Владимир Путин бирга ўтказган қўшма матбуот анжуманидаги хулқи Оқ уйнинг аксарият ходимлари учун «мутлақо кутилмаган» кўриниш олган, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.
Газета маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти томонидан тайёрланган режа бўйича, Америка президенти Россиянинг АҚШ президент сайловига аралашуви бўйича Путинга эътирозлар билдириши керак эди. Россия Бош разведка бошқармасининг 12 ходимига нисбатан айблов эълон қилингани Трампнинг нафақат ёпиқ музокаралардаги, балки матбуот анжуманидаги мавқеини ҳам мустаҳкамлайди, деб кутилган эди.
«У бу факт билан Путиннинг юзига ниқташи ва айни шу вазиятда кучли кўриниши керак эди. У эса бутунлай тескари ҳаракат қилди», — деди The Wall Street Journal суҳбатдоши.
Матбуот анжуманида Трамп нафақат ўз мамлакат разведкасига ишонишини (АҚШ разведкаси Россия сайловларга аралашганини таъкидламоқда), балки президент Путинга ҳам ишонишини айтди (Путин эса Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашгани ҳақидаги айбловларни тўлиқ рад этмоқда).
«Бу яхши режа эди. Бироқ, афсуски, у режа бўйича ҳаракат қилмади», — деди The Wall Street Journal манбаси.
Изоҳ (0)