Эрон ғарбидаги Курдистон вилоятида жангарилар ҳужуми оқибатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IIҚК)нинг 10 жангчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
21 июлга ўтар кечаси жангарилар IIҚК чегара қўшинларининг Мериван шаҳри яқинидаги қоровул постига ҳужум қилган. Кўп ўтмай ҳужум қилган шахслар қурол-яроғ омборини портлатган.
IIҚК қўмондонлиги ахборотига кўра, корпус жангчилар ҳужум қилганларнинг бир неча нафарини йўқ қилишга муваффақ бўлган, яна бир неча жангари ярадор қилинган.
Ҳозирча ушбу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олганича йўқ.
Изоҳ (0)