Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Кеча Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 54-сессияси бўлиб ўтганлиги тўғрисида хабар бергандик. Кун тартибида ўнта масала кўрилган сессияда Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, вилоятда амалга оширилаётган ишлар хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.

Фото: Facebook / Эркинжон Турдимов

Фото: Facebook / Эркинжон Турдимов
Аввало бугунги сессиянинг ташкилий масалалари учун биз сизлардан узр сўраймиз. Чунки сессия нотўғри ташкил этилган. Бу камчиликка ташкилий назорат гуруҳи жавоб бериши керак.

Умуман олганда, сессияни ўтказиш тартиби бор. Биринчидан, бу залга (вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар зали) сессия ўтказиш мумкин эмас.Алоҳида катта залда ўтказиш керак.

Иккинчидан, бу йиғилишда ҳоким ўринбосарлари, ижро ҳокимияти эмас, комиссия раҳбарлари, депутатлар ўтириши керак. Тартиб қоидали қилиб сессия ўтказсак мен ўйлайманки тўғри бўлади.

Бугунги сессиядан шу нарса аниқ бўлаяптики, бу сессия номига сессия. Биз депутатларнинг ҳам фаоллигини оширишимиз керак. Ҳамма депутатлар жим. Сессия бўлган пайтида ҳам жим. Ўзига зўр келган пайти ўзининг фойдаси учун икки оғиз чиройли гапириб қўйиши ҳам нотўғри деб ўйлайман.

Қўлидан келган одам депутат бўлиши керак, депутат халқнинг ишончини, халқнинг масаласини ижро ҳокимиятининг олдига олиб чиқиши керак.

Халқнинг муаммосини кўтариб чиқиш, депутатнинг обрўси. Депутатни обрўсини кўтаришимиз керак. Депутатнинг депутат эканлигини халқ билиши, унинг минбари бўлиши лозим.

Ҳар битта депутат маҳаллий телевидениелар орқали халқга ҳисобот берса, мен ўйлайманки тўғри иш қилган бўлади. Одамлар савол берсин, депутат қанақа масалаларни кўтариб чиққанлиги, ким депутатнинг айтганини қилмаганлиги, депутат сўровини берганлиги, депутат сўрови бўйича қонун эгалари нималарни амалга оширди, улар нима қилди ушбу маслалар бўйича ишласак мен ўйлайманки тўғри иш қилган бўламиз.

Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти раҳбари

Изоҳ
Асосий янгиликлар