Доллар биржада ҳафтани 7 789, евро эса 9 200 сўм даражасида якунламоқда. Республика валюта биржаси маълумотлари шундан далолат беради.
Ҳафта давомида сўм АҚШ валютасига нисбатан 2 сўмга мустаҳкамланди, Европа валютасига нисбатан эса 21 сўмга кучсизлашди.
Миллий валютанинг кучайиши Марказий банкнинг биржадаги янги интервенсиялар стратегияси асносида рўй бермоқда. Бу эса, ўз навбатида, алмашув курсига таъсирини кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)