Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий номли маҳаллада ёзги таътилда болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида кўрик-танлов ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Ҳудуд профилактика инспектори, капитан Шавкатжон Йўлдошев томонидан маҳалла фаоллари кўмагида ўтказилган танловда ёзги таътилда оромгоҳларга бормаган ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Танлов учта йўналишда ўтказилди. Биринчи йўналишда болалар қўл меҳнати асосида турли ҳунармандчилик маҳсулотлари намуналарини ясади. Иккинчи йўналишда ёш рассомлар ўз маҳоратларини ранг-тасвир ва бўёқлар ёрдамида синовдан ўтказди. Учинчи йўналишда эса ёш дизайнерларнинг инновацион лойиҳа ва макетлари намойиш этилди.
Профилактика инспектори яқин кунларда ёш китобхонлар ўртасида ҳам ана шундай танлов ўтказиш ниятида.
Изоҳ (0)