Жанубий Африка Республикасида астрономлар MeerKAT телескопи ёрдамида биринчи марта Сомон йўли галактикаси марказидаги ўта йирик қора туйнукни «суратга олишга» муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ўқотар А объекти Ердан 25 минг ёруғлик йили узоқлигида Ўқотар юлдузлар туркуми йўналишида жойлашган. Унинг вазни Қуёшнинг вазнидан 4,3 миллион марта ортиқни ташкил қилади.
Бу ҳудуд газ-чангли булутлар билан қопланган, шунинг учун оддий телескопда у ерда бирор нарсани кўришнинг имкони йўқ. суратдаги панорама 1000 га 500 ёруғлик йили кенглигидаги бўшлиқни ўз ичига олган.
Суратда қора туйнук атрофидаги ўта янги ва олимлар учун жумбоқли бўлган магнит тўлқинларни кўринади.
Изоҳ (0)