Лондоннинг «Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Италиялик мутахассис «Челси»га 2016 йилдан бери бош мураббийлик қилиб келаётган эди. У бу вақт мобайнида Англия чемпионлиги ва мамлакат кубогини ютишга эришди.
48 ёшли Конте бошчилигида «Челси» жами 106 расмий ўйин ўтказди, уларнинг 69 тасида ғалаба, 17 тасида дуранг ҳамда 20 тасида мағлубият қайд этди.
Лондонликлар тез орада клубнинг янги бош мураббийини эълон қилади. Бу эса мавсум якунида «Наполи»ни тарк этган Маурицио Сарри бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)