ФИФА футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати 3-ўрин учун баҳсига ҳакамларни тайинлади.
Унга кўра Бельгия—Англия учрашувини эронлик Алиризо Фағоний бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.
Унга қанотларда ҳамюртлари Ризо Суҳандон ҳамда Муҳаммад Мансурий ёрдам беради. Шунингдек, сенегаллик Маланг Диедхиоу тўртинчи ҳакам, Жибрил Камара эса учрашув захира ҳаками ёрдамчиси этиб тайинланди.
Учрашув эртага, 14 июль куни Тошкент вақти билан 19:00 да Санкт-Петербургдаги «Крестовский» стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)