ФИФА футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг финал баҳсига ҳакамларни тайинлади.
Унга кўра Франция—Хорватия учрашувини аргентиналик Нестор Питана бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боради.
Унга қанотларда ҳамюртлари Эрнан Майдана ҳамда Хуан Белатти ёрдам беради. Шунингдек, нидерландиялик Бьорн Куйперс тўртинчи ҳакам, Эрвин Зеинстра эса учрашув захира ҳаками ассистенти этиб тайинланди.
Мазкур ўйин Питана учун ЖЧ—2018 даги бешинчиси бўлса, мундиаллар тарихидаги умумий тўққизинчи беллашувига айланади. Маълумот учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳисобида эса 11 та учрашув бор. У бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади.
Учрашув 15 июль куни Тошкент вақти билан 20:00 да Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)