10—11 июль кунлари футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
10 июнь куни Франция терма жамоаси Бельгияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасига эга чиқди.
11 июль санасида эса Хорватия ҳамда Англия терма жамоалари иккинчи финал йўлланмаси учун кураш олиб борди. Омад хорватларга кулиб боқди. Англия қўшимча бўлимларнинг иккинчисида ўз дарвозасидан иккинчи голни ўтказиб юборди ва шу билан ЖЧ—2018 финалидан қуруқ қолди.
Жаҳон Чемпионати финалида эса Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари курашадиган бўлди. Финал баҳси 15 июль куни Тошкент вақти билан 20:00 да Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтади.
Учинчи ўрин учун эса гуруҳ босқичида бир-бирига қарши тўп сурган Бельгия ва Англия кураш олиб боради. 3-ўрин учун ўйин 14 июль куни Тошкент вақти билан 19:00 да Санкт-Петербургдаги «Крестовский» аренасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)