ФИФА томонидан ўтказилган навбатдаги сўровномада Хорватия терма жамоаси аъзоси Иван Перишич ЖЧ—2018 ярим финалида Англияга қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Иван Перишич учрашувнинг 68-дақиқасида Хорватиянинг ҳисобни тенглаштирувчи голига муаллифлик қилди. Хорватлар қўшимча бўлимларнинг иккинчисида Марио Манжукичнинг киритган голи сабаб, Англияни 2:1 ҳисобида енгиб, финалга чиқди.
Жаҳон Чемпионати ғолиблиги учун финалда Франция ва Хорватия терма жамоалари кураш олиб боради.
Изоҳ (0)