9 июль куни соат 00:50 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудидан ўтган ҳалқа автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
1989 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қизғалдоқ қишлоғида яшовчи Абдуманноп.К Damas русумли машинасини бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.
Ҳодиса оқибатида жароҳат олган пенсионер—1953 йилда туғилган, Яшнобод туманида яшаган Муқаддас.М 7-шаҳар клиник шифохонасига ётқизилди. Бироқ шу куни соат 10:10 да шифохонанинг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)