UzCard кобейжинг карталари устидаги ишни якунлади, энди уларни чиқариш ҳар бир банкдаги ички жараёнларга боғлиқ. Бу ҳақда Ягона умумреспублика процессинг маркази бош директори Аҳрор Маҳмудов маълум қилди, дея хабар беради Spot.
Маҳмудовга кўра, 10 кун мобайнида China Union Pay карталари чиқарилиши кутилмоқда. Улар бир пайтнинг ўзида 4 та банкда пайдо бўлади.
UzCard-Mastercард августга яқин икки банкда пайдо бўлади. Шунингдек, Visa билан ҳам шартнома имзоланган. Самарқандда сентябр ойида UzCard-Visa кобейжинг карталари чиқарилишига бағишланган конференция бўлиб ўтади.
«Ўз томонимиздан барча техник ишларни бажардик. Ҳозирда банклар директорлар кенгашида карталар туркумини харид қилишни маъқуллаш, уларни тайёрлашга буюртма бериш ва етказишни кўзда тутувчи ички жараёнларни якунламоқда. Буларнинг барчаси вақт олади, албатта. Бир неча банкда бу ишларни йўлга қўйиб олсак, қолганларига бундай карталарни жорий этиш осон кечади. Шу билан бирга, биринчилардан бўлиб бу ишга қўл урганлар кўпроқ мижозларга эга бўлади», — деди А. Маҳмудов.
Изоҳ (0)