Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июль куни Мўғулистон президенти Халтмаагийн Баттулгани миллий байрам – Халқ Инқилоби куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беради.
Мўғулистон Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни 1992 йил 25 январда ўрнатган. 11 июль санаси миллий байрам сифатида 1921 йилдан бери нишонланади.
Изоҳ (0)