Президент фармонига асосан, Германия фуқароси Карстен Хайнс Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасига таяниб, «Газета.uz» хабар қилди.
Ўзбекистонда замонавий инновацион инфратузилмаларни шакллантиришда Германиянинг бой тажрибасини жорий этиш мақсадида республиканинг ГФРдаги элчихонаси ташаббуси билан Таълим ва илмий тадқиқотлар федерал вазирлиги билан қатор музокаралар олиб борилди. Музокаралар якунлари бўйича Германия томони Инновация вазирлиги билан ишлаш учун мутахассис юборишга розилик билдирди.
Вазир ўринбосари лавозимига бевосита ушбу соҳада фаолият олиб борувчи тажрибали мутахассис тавсия қилинди. Карстен Хайнс Тошкентда бўлиб, Ўзбекистоннинг ваколатли вазирликларида учрашувлар ўтказган.
Давлат хизматчисининг бошқа мамлакат ҳукуматида юқори лавозимга тайинланиши Германияда янгилик бўлди.
Изоҳ (0)