Жорий йилнинг 1 мартдан шу кунга қадар «Жартепа» чегара божхона пости орқали 4 та ҳолатда 340 қути тамаки маҳсулотлари, 4 та ҳолатда 40,2 литр алкоголь маҳсулотлари, 29 та ҳолатда 9666 дона порнографик мазмундаги ёки зўравонликни тарғиб қилувчи материалларни қонунга хилоф равишда олиб кирилиши олди олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Ўтган давр мобайнида рухсат этилмаган ёки белгиланган нормалардан ортиқча товарларни беркитиб олиб ўтиш билан боғлиқ 67 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган бўлиб, ушбу ҳолатлар юзасидан 206 миллион сўмлик товар-моддий қимматликлар ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган.
Сўнгги олти ой мобайнида жами 224 656 нафардан ортиқ йўловчилар, 17 114 та авторанспорт воситалари ҳаракатланган.
Изоҳ (0)