Ўзбекистон 8 июль ҳолатига кўра умумий қиймати 140,95 миллион АҚШ долларлик гилос экспорт қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси жорий йилда 33 625 тонна гилос хорижга сотилганини маълум қилди.
Ўтган йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич мос равишда 66,83 миллион доллар ва 30,6 минг тоннани ташкил этганди.
Шундай қилиб мамлакатимизда гилос экспорти ҳажми кўриб чиқилган ҳисобот даврида 2,88 минг тонна ёки 73,01 миллион долларга кўпайган.
Изоҳ (0)